Ўзбекистонда 1 июлдан уй-жой қурилиши бўйича электрон платформа ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Унда қурувчилар лойиҳаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилиши керак. Харидор платформада қурувчининг рейтинги, аввалги ишлари, муддатларга амал қилиши ва бошқа маълумотларни текшириши мумкин бўлади.
Бухоро вилоятида қурилиш инспекцияси бошлиғи туғилган кунида курсдошларини базм учун ўз офисига чақиргани ортидан лавозимидан озод этиладиган бўлди. Туғилган кунни, хусусан, спиртли ичимликлар билан нишонлаш таклиф қилинган.
Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилади. У қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Жиззахда 2500 талабага мўлжалланган институт биноси қурилишида кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди ва қуйилган пойдевор демонтаж қилинди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилиб, ёмғир сувлари бино пойдеворининг бироз чўкишига сабаб бўлди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ёриқлар таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътилда бинони қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма берилди.
Тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида 2017 йилда қурилган кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги мазкур уй сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслигини, қурувчи ташкилот раҳбари эса қамалганини маълум қилди.
Қурилиш вазирлиги уйларнинг зилзилага бардошлилигига ким кафолат бериши ҳақида маълумот берди. Ишларнинг сифатига кафолат бериш ва улар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, жавобгар этиб пудратчи белгиланган.
Бухоро вилояти ҳокимлиги кўҳна шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган «Туризм маркази» учун «бошқа мақбул ер майдонлари танланиши»ни маълум қилди. Маълумотларга кўра, марказ қурилишини тўхтатиш ҳақида президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Шаффоф қурилиш платформасидаги камчиликларни танқид қилди. «Қандай қилиб битта фирма 15 тадан, 20 тадан объектни ютиб олиши мумкин?», — дея савол берди у. Қурилиш вазири ўринбосари эса пудратчиларга объект олиш бўйича лимит ўрнатмоқчилигини маълум қилди.
Президент лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида янги тизимни эълон қилди. Ҳудудларнинг бош ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилмоқда. Улар 3 босқичда ташкил қилинади. Бош архитектор лавозими жорий этилди, шаҳарсозлик қоидаларидан 147 та норма ва бошқалар чиқариб ташланмоқда.
Энергия самарадор уй — бу қандай уй? Жуда кам миқдорда энергия истеъмол қиладиган, ўз истеъмоли учун энергияни ўзи ишлаб чиқарадиган, иссиқ сув билан таъминланган ва иссиқликни йўқотмаслик хусусиятига эга бўлган қишлоқ ёки шаҳар турар-жой биносини тасаввур қилинг. Ўзбекистонда илк бор ана шундай намунавий уй БМТТД ва ГЭФ маблағлари ҳисобидан Нурафшонда қуриб битказилди.
Шукрулло Жаҳонгиров қурилиш вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Тошкент шаҳар ҳокимлигида мутахассис, Mimar Group компаниясида бош архитектор бўлиб ишлаган.
Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
«Наврўз» қабуллар уйи бузилиши бошланганидан икки кун ўтиб Қурилиш вазирлиги бино пойдевори 27 смга чўкканини маълум қилди. Мажмуа авария ҳолатида бўлгани сабабли уни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.
Қурилиш вазирлиги Навоий вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда ҳудудий инспекцияни хабардор қилмаслик, техник ижро ҳужжатлари юритилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Қурилиш вазирлиги Қашқадарё вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда, асосан, ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.
Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида турар-жой бинолари, савдо мажмуаси ва божхона терминалини ноқонуний қураётган компаниялар тўғрисида хабар берди. Барча ишлар бўйича материаллар судга юборилганига ва ишлаб чиқувчилар маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳрида экспертиза органларининг ижобий хулосаси бўлмасдан ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли органни хабардор қилмасдан қурилиши давом этаётган бинолар ҳақида маълум қилди.
Андижон вилоятида 7 қаватли уй қуришга рухсат олган тадбиркор яна бир қават қуриб олгани аниқланди. Ноқонуний қурилиш тадбиркор ҳисобидан бузилмоқда. Бундан ташқари, қурилишдаги техник назоратчининг қурилиш бўйича маълумот ва тажрибаси йўқлиги, савдо йўналишида фаолият юритиши маълум бўлди.
Президент қарори билан «Gold Step Invest» МЧЖ директори ўринбосари Давронжон Адилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг